Йирик компаниялар билан ишлаш тажрибаси асосида ишлаб чиқилган самарали молиявий ва бухгалтерия ечимлари
Бухгалтерия бошқаруви
Корхонангиз молиявий жараёнларини тартибли ва шаффоф юритамиз. Ҳужжатлар, ҳисоб-китоблар ва ҳисоботлар доимо назорат остида бўлади.
Вақт ва харажатни тежаш
Бухгалтерия ишларини бизга топширинг ва асосий эътиборингизни бизнесингизни ривожлантиришга қаратинг. Ортиқча вақт ва ресурс сарфи камаяди.
Доимий алоқа ва маслаҳат
Сизга керак бўлган пайтда профессионал маслаҳат берамиз. Солиқ, ҳисобот ва молиявий саволлар бўйича тезкор ёрдам кўрсатилади.
17 йиллик тажрибага эга профессионал бухгалтерлар
FintaxPro — 17 йил давомида бизнеслар молиясини тўғри юритиб келаётган тажрибали бухгалтерлар жамоаси.
17
Бухгалтерия ва молиявий хизматлар бозоридаги тажриба
300+
компания хизматида бўлган
15
профессионал бухгалтер ва ҳар бир соҳада ихтисослашган мутахассислар жамоаси
Асосий бухгалтерия хизматлари
Биз бизнесингизнинг барча молиявий жараёнларини тартибли, қонуний ва хавфсиз юритиб берамиз.
Тўлиқ бухгалтерия юритиш
Корхонангизнинг барча бухгалтерия жараёнларини тўлиқ ва тартибли юритамиз. Молиявий ҳужжатлар, кирим-чиқим, ҳисоб-китоблар ва ички назорат тизимини профессионал тарзда бошқарамиз.
Солиқ ҳисоботлари
Барча солиқ ва мажбурий ҳисоботларни амалдаги қонунчилик асосида тайёрлаймиз ҳамда белгиланган муддатда топширамиз. Сизни жарима ва ортиқча хатарлардан ҳимоя қиламиз.
Иш ҳақи ҳисоби
Ходимлар ойлиги, солиқлар, ажратмалар ва бошқа тўловларни аниқ ҳисоблаб берамиз. Ойлик жараёнларини тезкор ва шаффоф юритишни таъминлаймиз.
Кадрлар ҳужжатлари
Ходимларни ишга қабул қилиш, бўшатиш, буйруқлар, меҳнат шартномалари ва бошқа кадрлар ҳужжатларини тўғри расмийлаштирамиз.
Солиқ консультацияси
Солиқ қонунчилиги, имтиёзлар, оптималлаштириш ва юзага келган муаммолар бўйича профессионал маслаҳат берамиз. Бизнесингиз учун қулай ва хавфсиз ечимлар таклиф қиламиз.
Тиклаш хизмати
Тартибсиз, йўқолган ёки нотўғри юритилган бухгалтерия ҳужжатларини қайта тиклаймиз. Олдинги давр ҳисобларини тартибга келтириб, тизимли ҳолатга олиб келамиз.
Бизнесингиз учун мос тарифлар
Биз ҳар куни мижозларимизнинг бизнесини янада барқарор, тартибли ва самарали қилиш учун ишлаймиз.
Кичик бизнес — ойига 1 000 000 сўмдан
Минимал ҳужжат айланиши: 30 тагача ҳужжат ва 10 тагача банк операцияси киради.
Ўрта бизнес — ойига 2 500 000 сўмдан
Ҳисоб юритиш, иш ҳақи ҳисоблаш ва кенгайтирилган ҳужжат айланиши билан ҳисоботларни топшириш хизматлари киради.
Йирик бизнес — ойига 5 000 000 сўмдан
Бизнесни комплекс юритиш: бухгалтерия ҳисоби, солиқ ҳисоботи, кадрлар ҳисоби ҳамда ташқи иқтисодий фаолият (ВЭД) операциялари.
Бухгалтерияни бизга топширинг
Бугуноқ боғланинг ва бепул консультация олинг.
Алоқа учун
Биз билан боғланиш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг